» » Туманимиз интеллектуал салоҳиятини дунёга танитган ёшлар

Туманимиз интеллектуал салоҳиятини дунёга танитган ёшлар




Мамлакатимизда карантин пайтида ҳам ўқувчиларимизнинг сифатли таълим олишлари учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, "Уйда қолинг!", "Фарзандим билан дарс қиламан", "Е-sinov" сайтлари, теледарслар ўқувчиларнинг узлуксиз таълим олишларига имконият яратмоқда.
Туманимиздаги 21-мактабнинг 11-"Д" синф ўқувчилари яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишмоқда.
Жумладан, айни кунларда Россия Федерациясида мактаб ўқувчилари ўртасида онлайн тарзда ўтказилаётган фан олимпиадасида ўқувчиларимиз барча фанлардан 1-ўринни қўлга киритишиб, туманимиз интеллектуал салоҳиятини дунёга кўрсатиб беришди.
Бундан ташқари, халқаро нуфузли онлайн танловларда билимларини синовдан ўтказиб, диплом ва сертификатларни қўлга киритишмоқда.


11-"Д" синф билимдон ўқувчиларига улкан муваффақиятлар тилаб, таълимнинг  кейинги босқичи – олий таълимга киришларига омад тилаймиз!!!


Баҳора АЗИМОВА,
синф раҳбари.

комментариев