» » Президент фармони билан ID-картани бериш тартиби тасдиқланади

Президент фармони билан ID-картани бериш тартиби тасдиқланади

ID-карта Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туғилганидан бошлаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 18 ёшдан ID-картага эга бўлишлари шарт.


ID-карта фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:


• туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – икки йил муддатга;


• бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;


• 16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил муддатга.


Фуқаро 14 ёшдан бошлаб ID-карта расмийлаштиришда бармоқ изларини топшириши шарт.


Фуқаро доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига (МваФРБ) ID-картани олиш учун 18 ёшга тўлгандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этиши лозим.

zarnews.uz

комментариев