» » САМАРҚАНДДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ 2021/2022 ЎҚУВ ЙИЛИДАН ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

САМАРҚАНДДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ 2021/2022 ЎҚУВ ЙИЛИДАН ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ


Самарқанддаги Президент мактаби фаолиятининг йўлга қўйилиши билан боғлиқ фуқаролардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда.Дарҳақиқат, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 168 ўринли Президент мактабининг қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ушбу нуфузли таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш, бу борадаги аниқ вазифаларни белгилаб олиш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилган йиғилишда алоҳида тўхталиб ўтилган.
Жумладан, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги Президент мактаблари, Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ҳамда Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларининг фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаш бўйича таклифлари қабул қилинган. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши таъкидлаш жоиз.
Бугунги кунда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг https://piima.uz/ ҳамда https://t.me/piimauz  расмий веб-сайт ва телеграммдаги каналлари орқали фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб келинмоқда. Ушбу тармоқлар орқали бу борадаги янгиликлардан хабардор бўлиб бориш мумкин.


Ғ. БОБОХОЛОВ,
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи

комментариев