
Туманда икки кун давомида 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Жараён давомида туман ҳокими Б. Бобоназаров “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг яшаш шароитини ўрганди, муаммоларини тинглади. Айниқса, томорқаси қаровсиз ётган хонадон эгаларига ердан унумли фойдаланиш, томорқада кичик иссиқхоналар барпо этиш, парранда боқиш орқали ҳам оила даромадини ошириш мумкинлигини тушунтирди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
комментариев