» » АҲОЛИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ

АҲОЛИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ

  
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августда “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4815-сон Қарори қабул қилинди.Ушбу Қарорга мувофиқ 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
-моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
-боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
-ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Мазкур қарорда  назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгилаб қўйилган.
Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан  ушбу Қарорнинг ижросини таминлаш мақсадида ногиронлик муддати тугаган 16 ёшгача болаларни ногиронлик муддатлари туман тиббиёт бирлашмалари томонидан узайтириш ва Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 16 ёшга тўлган боқувчисини йўқотганлик пенсия (нафақа)си олувчиларнинг ўқишни давом эттираётганлиги солиштирилиб тўлов муддатлари узайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу бир марталик моддий ёрдам пуллари жорий йилнинг сентябр ойида тўлаб бериши кўзда тутилган.


Н.Ахмедов,
Тойлоқ туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи.

комментариев