» » ЛОҚАЙДЛИК КИШИНИ БЕБУРД ҚИЛАДИ

ЛОҚАЙДЛИК КИШИНИ БЕБУРД ҚИЛАДИ

 
       Туман ирригация ҳамда  насос станциялари ва энергетика бўлимларидаги гидротехник иншоотларнинг ҳолати ўрганилганда, бир қатор хато­ камчиликлар кўзга ташланди.
        
     Таъкидлаш жоизки, айни пайтда бўлимда жами  69 та сув олиш нуқталари мавжуд бўлиб, улардан ўтувчи сув ҳисобини юритиш журналларининг ахволи ўрганилганда, бирорта ҳам журнал шнурланмаганлиги ва муҳрланмаганлиги, бўлим томонидан рўйхатга олиш рақамлари қўйилмаганлиги, шунингдек, истеъмолчилар имзолари қўйилмаганлиги аниқланди.                    
     Ертешар сув олиш нуқтасининг шитллари таъмирталаб аҳволга келиб қолган, нуқтадан ўтувчи сув миқдорини ўлчаш рейкасини қум босиб, яроқсиз ҳолатга келган. Шу каби камчиликларни Ўтабравот сув олиш нуқтасида ҳам кўриш мумкин: яқин орада тозаланмаганлиги учун Турбо-2 сув олиш нуқтасидаги ўлчаш асбоби синиб кетган, Қувур сув олиш нуқтасида рейка умуман йўқ. Назорат сув ўлчаш асбоби таъмирталаб ахволга келиб қолганлиги оқибатида сувнинг миқдорини билиш имкони йўқ. 
     Турбо-1 ҳамда Чашма сув олиш нуқталарининг  дарвозалари носоз аҳволда эканлиги, Хўжаюз, Ҳовузак, Боғизағон-1, Заргар-1 сув олиш нуқталарида ўлчаш асбоблари таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги кишининг кўнглини хира қилади. 
        Сариосиё каналида жойлашган Бахшитепа ва Қўшчинор сув олиш нуқталарида ҳанузгача дарвозалар йўқлиги,  улардан гидропостлар олиб ташланганлиги, сув ўлчаш асбоблар ўрнига  қўйилмаганлиги маълум бўлди. Янгихўжа каналининг Ўз.ВИТИ ҳамда Янги Тойлоқ, Ўрта каналининг Жумабозор ва Тепақишлоқ сув олиш нуқталарида ҳам юқоридаги каби ҳолатни кўриш мумкин. 
Лоқайдлиги ва эьтиборсизлиги  сабабли  камчиликларни содир этган Боғизоғон канали гидротехниги Ш.Тўхтаев, шу канал гидрометр ишларини назорат қилувчи А.Ўринов  гидротехник ишлар назоратчиси Н.Худойбердиев, назоратчи Ф. Холмирзаев, Сариосиё канали гидротехник ишларини назорат қилувчи О. Соатов, Ўрта канали гидротехник ишларини назорат қилувчи Б.Усмоновларга МЖТК нинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.
        Туман насос станциялари ва энергетика бўлимида жами 56 та суғориш қудуқлари ва 8 та мелиоратив қудуқлар мавжуд бўлиб уларнинг бугунги кундаги ахволи ўрганилганда жами 63 та суғориш ва мелиоратив қудуқларидан берилаётган сув ҳисобини юритиш  журналларида 25 июндан буён сув ҳисоби юритилмаганлиги, уларда рўйхатга олиш рақамлари қўйилмаганлиги,истемолчиларининг сувни қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзолари қўйилмаганлиги журналлар шнурланмаганлиги ва муҳрланмаганлиги аниқланди. Ўз ишига нисбатан совуққонлиги учун бўлим бошлиғи Н.Рахмоновга маъмурий иш  қўзғатилиб, тегишли тартибда қарор қабул қилинди.                    
      “Тойлоқ Зарафшон” сув истеъмолчилари уюшмасига қарашли 3 та сув олиш нуқталарида ҳам юқоридаги каби камчиликларга йўл қўйилган.
                    Убайдулло РАСУЛОВ,
«Ўзагроинспекция»нинг Тойлоқ туман бўлими катта инспектори.

комментариев