» » Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг моҳияти

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг моҳияти

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш аҳолини умумий рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг муҳим қисми ҳисобланади. Хорижий давлатларда, Арманистон, Молдова, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. 
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда тегшили ҳудуд ёки ҳудудларни танлаб олиш муҳим ҳисобланади. Чунки, мазкур танланган ҳудуд республиканинг бутун ҳолатини ифодалаб бериши керак бўлади. 
Хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро тавсияларга кўра, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш аҳолини умумий рўйхатга олишдан камида 1,5-2 йил олдин амалга оширилиши мумкин.
Жумладан, 2017 йилда Беларусь, 2018 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон ва Тожикистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган. 2019 йилда Қирғизистон, Арманистон, Украинада ўтказилиши режалаштирилган.
Аҳолини рўйхатга олиш усулларини синаш, аҳолини рўйхатга олиш дастурининг саволларини ишлаб чиқиш, ахборотни йиғиш ва тақдим этишни ташкил этиш тартиби, аҳолини рўйхатга олиш ходимлари ва аҳолини рўйхатга олишнинг бошқа услубий ва ташкилий масалаларига аниқлик киритиш, шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш учун масъул ходимлари тажрибасини ошириш учун мамлакат ҳудудларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тавсия этилади.
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади рўйхатга олишдан бошлаб, маълумотларни қайта ишлаш ва эълон қилишгача бўлган даврда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва қийинчиликларни аниқлаш ва тузатишдан иборат бўлади.
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш аҳолини умумий рўйхатга олишни ўтказишнинг дастлабки босқичи бўлиб, унинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
асосий аҳолини рўйхатга олиш дастури лойиҳасини қабул қилиниши ва рўйхатга олиш варақалари шаклларни текшириш;
аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғишни ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш;
аҳолини рўйхатга олиш, саволномаларни тўлдириш бўйича услубий қўлланмалар ва йўриқномаларни текшириш;
сўров давомида уйда бўлмаган уй хўжаликлари ва рўйхатга олишдан бош тортган уй хўжаликлари билан ишлаш тартибини ишлаб чиқиш;
йиғилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш чораларини кўриш;
аҳолини рўйхатга олишнинг дастурий таъминоти 
ва материаллларни қайта ишлаш воситаларини синовдан ўтказиш;
вақтинчалик ёлланган ходимлар фаолиятини ўрганиш 
ва текшириш;
бинолар, транспорт воситалари, алоқа ва моддий-техник воситалар билан таъминлаш стандартларини текшириш;
вақтинчалик ёлланган ходимларини жалб қилиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, пул мукофоти тўловларини беришни ташкил этишни текшириш;
йиғилган маълумотларни тўлиқлиги ва сифатини баҳолаш бўйича ишларини ташкил этиш;
аҳолига ахборот-тушунтириш ишларини олиб боришда янги ёндашувларни синовдан ўтказиш; 
молиявий маблағларни сарфланишини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 
5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 
ПФ-5655-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури”да республикамизда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш белгилаб берилган. 
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш натижаларини чуқур таҳлил этиш умумий аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказишга хизмат қилади.


Ш.Қурбонов 
                               
Туман статистика бўлими                        етакчи мутахассиси

комментариев