
Тадбир давомида Самарқанд давлат университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари лавозимида ишловчи 35 ёшли Ш.П. ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Ш.И.ни психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ доллар пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.
Ш.П.дан 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
(фуқарога исбатан Ўз. Рес. ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган)
комментариев