» » Ҳарбийлар ҳаёти – ёшлар учун ибрат мактаби

Ҳарбийлар ҳаёти – ёшлар учун ибрат мактаби

Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори асосида жорий йил 11 март куни Тойлоқ  ва Оқдарё туманлари ўқувчи-ёшлари учун Миллий гвардия Тойлоқ туманида жойлашган бўлинмасида  “Очиқ эшиклар куни” – ҳарбий қисмга саёҳат тадбирини ташкил этди. 
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсади, ўқувчи ёшларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш шунингдек уларнинг маънавий-маърифий билимларини янада мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, Ўзбекистон Республикаси армияси ва Қуролли Кучларига ҳурмат туйғусини шакллантириш. Ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмга саёҳат давомида такрорланмас таассуротларга эга бўлишди.
 
                                      О.САНАҚУЛОВ,
ҳарбий хизматчи, подполковник.

комментариев