» » «БИЗ ХДП ни ТАНЛАДИК!»

«БИЗ ХДП ни ТАНЛАДИК!»

  Партия сафи шифокорлар ҳисобига кенгайди. 
    Ўзбекистон Халқ  демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Б. Насриев Тойлоқда бўлиб Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан мулоқотда бўлди. Кенгаш раиси партиянинг сайловолди дастурида тиббий хизматнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш етакчи ўринда туришини таъкидлади. «Партия бу борада мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча тиббиёт муассасаларида бепул кўрсатиладиган мажбурий тиббий хизматлар рўйхатини, мажбурий тиббий суғурта механизмларини қонунчиликда мустаҳкамлашга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун юқори технологияли тиббий хизматлардан фойдаланган ҳолда ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, уларга дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этиш тизимини такомиллаштириш, бу борада самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишни мақсад қилган», деди у. Шунингдек, партия "Дори-дармонлар ва тиббий воситалар нархларини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида"ги қонунини қабул қилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этади.                                                          Мулоқот доирасида  Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори У. Сувонов ва бир гуруҳ саломатлик посбонлари ХДП мақсадларини, шунингдек партиянинг "Биз жамиятнинг ҳар-бир аъзоси саломатлигини мустаҳкамлаш учун тенг имкониятлар яратиш тарафдоримиз" шиорини қўллаб-қувватлагани учун   ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар, бадиий китоблар билан тақдирландилар. Шунингдек, Бирлашманинг 35 нафар  ходимларига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.
                                           Қ. НИЗОМОВ,                                         Ўзбекистон Халқ  демократик партияси Тойлоқ туман Кенгаши раиси.

комментариев