» » ИСТЕЪДОДЛИ АДИБ РУҲИГА ЭҲТИРОМ

ИСТЕЪДОДЛИ АДИБ РУҲИГА ЭҲТИРОМ

            26 апрель ­Ўзбекистон халқ шоири
  М. Юсуф туғилган кун.
                          Тумандаги  6-умумтаълим мактабда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллигига бағишлаб “Сўнмас шеърият” мавзусида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
  Адабий кечани мактаб директори Ю. Даминов очиб берди. У шоир ҳаёти ва ўзбек адабиётига қўшган катта ҳиссаси,  ёшларни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида тўхталди.               
                 
Тадбир доирасида ижодкор  ўқувчилар ўртасида тўрт шарт бўйича  билимдонлар беллашуви ташкил этилди. Биринчи ўрин  3-б синф ўқувчиларига насиб этган бўлса, шу синф ўқувчиси, ёш шоир Жавоҳир Тоҳиров  Муҳаммад Юсуф издоши  деган номга сазовор бўлди.   Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғолиб РАСУЛ.

комментариев