РЕЖА БАЖАРИЛДИ

    Жорий йилда Тойлоқ тумани пиллакорлари 2661 қути ипак қурти парваришлаб, белгиланган шартнома режасини қулай муддатларда бажардилар. Хомашё қабул қилиш пунктига режадаги 149 тонна ўрнига амалда  149,2 тонна юқори сифатли “кумуш тола” етказиб берилди.  
     Пилла тайёрлаш режа-мажбуриятини туманда Ғўлба ва Ворсин агрофирмалари биринчилардан бўлиб адо этди. Шунингдек, «Илм-агро ривож», «Шерали-Дилром далалалри», «Зарнигор-Вазираой», «Кунчибулоқ», “Ҳайитбоева Нигора” номли ҳамда бошқа фермер хўжаликлари жамоалари ва оилавий звенолар муносиб ҳисса қўшишди.                          Пиллакорларимиз кўзланган ҳосилни қисқа муддатларда саранжомлаб, белгиланган режа-кўрсаткични ошириб адо этишда кўпчиликка ўрнак бўлишди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев