Жорий йил ипак қурти боқиш мавсуми олдидан туманимиздаги 600 та фермер хўжаликларига 2530 қути ипак қурти уруғи тарқатилди. Фермер хўжаликлари билан “Тойлоқ ипаги” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 139 тонна юқори сифатли пилла ҳосили етказиб бериш бўйича шартнома тузилиб, пиллакорлар учун зарур шароитлар яратиб берилди. Ҳар бир қути қурт уруғи парвариши учун пиллакорларга 250 минг сўмдан жами 632 миллион сўм бўнак тариқасида шартнома бўйича олдиндан тўловлар амалга оширилди.
Айни кунларда пиллакорлар томонидан ипак қуртини парваришлаш жараёнлари қизғин тус олган. Шу йилнинг 7 июнь санасигача юқори сифатли саноат хом ашёси қабул қилиб олиш ишлари бошланади.
Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


комментариев