» » ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН САҚЛАНИНГ!

ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН САҚЛАНИНГ!

    Ўзгидромет марказиниг маълумотига кўра жорий йил июль ойининг биринчи ярмида мамлакатимзга иссиқ хаво оқими кириб келиши оқибатида ҳаво ҳароратининг 48 даража ва ундан юқори бўлиши кутилмоқда. Шу боис туман ФВБ тумандошларимиздан  ҳимояланиш чораларини кўришни тавсия этади. Шунингдек, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқиш, айниқса ёш болалар ва кексаларнинг кўчага чиқишларига йўл қуймаслик керак. Кўпроқ миқдорда суюқлик истеъмол қилиш мақсадг мувофиқ.                                                 Азиз тумандошлар! Ёш болалар, кексалар ёки сурункали касаллиги бор яқинларингизнинг саломатлигига эътибор беринг. Жазирама иссиқ – бу бир  ўртача ҳаво ҳароратининг меъёрдан  10 ва ундан юқори даражага кўтарилиши демакдир. Бунинг хавфи шундаки,  инсон тана ҳарорати  +38.8 С гача кўтарилиб кетиши ва инсон саломатликка салбий таъсир этиши мумкин.  Тана ҳароратининг кўтарилиши  эса тананинг қизаришига ва кучли чанқоққа олиб келади. Кейинчалик эса нафас қисиши ва ҳушдан кетиш ҳоллари кузатилиши мумкин. Бундай холатларнинг олдини олиш бўйича Тойлоқ туман ФВБ ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли гавжум жойларда қўшимча назорат постлари ўрнатди. Шунингдек, Тиббиёт бирлашмасида заҳира койкалари ташкил этилди. Болалар ёзги  оромгоҳи назоратга олиниб, кучли иссиқ оқибатида сел ҳам келиши эҳтимолини инобатга олиб сел йўллари хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга озиқ-овқатдан захарланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича координация ишлари доимий равишда ўтказилмоқда.
Ш. ХУДОЙҚУЛОВ,
Тойлоқ туман ФВБ ФВДТ ва ФМ
бошлиғи катта лейтенант.

комментариев