Нурли йўл маҳалласида ўтказилган пресс-тур
қатнашчиларининг диққат марказида бўлди
қатнашчиларининг диққат марказида бўлди

Тадбирда Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари А. Суюнов, бошқарманинг «Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш» бўлими ходимлари, Тойлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш, статистика ҳамда кадастр бўлимлари ходимлари, «Нурли йўл» МФЙ фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида схематик режа ва хариталарни тайёрлаш, аҳолини рўйхатга олиш бўйича ташкил этилган ҳужжатларни юритилиш ҳолати ҳамда қарорининг жойларда ижроси қай тариқада таъминланаётганлиги ўрганилди. Бундан ташқари тадбир иштирокчиларига аҳолини рўйхатга олиш бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, қонун ва қарорлар ҳамда уларнинг ижросини бориши юзасидан тушунчалар берилди.

Таъкидлаш жоизки, “Нурли йўл” маҳалласида айни пайтда 5 796 нафақар истиқомат қилмоқда. Маҳаллада 1024 та оила, саккизта асосий кўча атрофида жойлашган бўлиб, бугунги кунга қадар уйларнинг асосий қисми номланиб, рақамланган.
Туман статистика бўлими
комментариев