» » Аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди

Аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди

       «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий техник таъминоти ва маълумотларини қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятни янада ошириш мақсадида, 2020 йил 11 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўгрисида»ги  №710 сонли қарори қабул килинди. Мазкур қарор билан  Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.             
    Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.                  
      Бундан ташқари бир қатор мутасадди давлат органларига, вилоят ҳокимликлари ҳузурида, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларига 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилди. 
      
Туман статистика бўлими.

комментариев