» » Туманимиздан 8 нафар хотин-қизлар давлат гранти асосида талаба бўлди

Туманимиздан 8 нафар хотин-қизлар давлат гранти асосида талаба бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида тойлоқлик 42 нафар хотин-қизларга тавсияномалар берилган эди.Бугун талабаликка қабул қилинганларнинг қувончи чексиз. Сабаби, уларнинг ҳаётида янги имкониятлар эшиги очилди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан берилган имтиёз асосида олий таълим муассасаси талабаси бўлдим, – дейди Дилбархон Ғуломова. – Мен 4 фоизлик қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида Самарқанд Давлат университетининг юриспруденция йўналишига грант асосида ўқишга қабул қилиндим. Жудаям хурсандман. Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларга берилаётган эътибор натижасида орзуим ушалди.

Яна 7 нафар тойлоқлик хотин-қиз мазкур имконият натижасида давлат гранти асосида талабалик бахтига эришди.

комментариев