» » Инсон қадр-қиммати – олий қадрият

Инсон қадр-қиммати – олий қадрият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида “Ҳаракатлар стратегиясидан -Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди. Мазкур стратегиянинг иккинчи йўналишида, адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарур шартидир деб белгиланди. Жумладан мазкур йўналишда маъмурий судлар фаолиятини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади деб белгиланди. 
Мазкур стратегияни амалга оширишда маъмурий судларнинг ажрим ва қарорлари ҳам инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарур шартларидан бири деб ҳисоблайман. 
Чунки, Юриспруденцияда шундай қоида бор “Судья-гапирувчи қонундир, Қонун эса – тилсиз судьядир”. Демак маъмурий суднинг қабул қилган қарорлари қонун даражасида бўлмоғи лозим ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда қисқа лўнда ва асослантирилган бўлиши лозим.  
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги  Кодексининг 20-боби 168-моддасида “Суд ушбу кодексда назарда тутилган ҳолларда ажрим чиқаради. 
Ушбу Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, ажрим алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқарилади. 
Мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш чоғида суд ажримни ўз жойида чиқариши мумкин. Бундай ажрим суд мажлисининг баённомасига киритилади. Ажримлар чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади. 
 
Алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқариладиган ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак: 
1) суднинг номи, ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана, суд таркиби, суд мажлиси котиби, низо предмети; 
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 
3) ажрим чиқарилаётган масала; 
4) суднинг хулосаларига олиб келган асослар ҳамда суд амал қилган қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари; 
5) кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса; 
6) агар қонунда назарда тутилган бўлса, ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати. 
 
МСИЮтКнинг 170-моддасида “Суд мажлисида чиқарилган ажрим раислик қилувчи томонидан ўша суд мажлисининг ўзида ўқиб эшиттирилади” деб кўрсатилган. 
 
МСИЮтКнинг 171-моддасида “Суд алоҳида суд ҳужжати тарзида ажрим чиқарган тақдирда, ажрим чиқарилганидан кейин беш кунлик муддатда унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ажрим электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин” деб кўрсатилган. 
 
МСИЮтКнинг 172-моддасида “Агар қонунда ёки суд томонидан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, суднинг ажрими дарҳол ижро этилади” деб белгиланган. 
 
МСИЮтКнинг 173-моддасида “Суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида тарзда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. 
Бошқа ажримлар устидан апелляция шикояти (протести) берилмайди, лекин бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) киритилиши мумкин. 
Агар ушбу Кодексда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шикоят (протест) берилиши мумкин. 
Бундан ташқари МСИЮтКнинг 174-моддасида “Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли. 
Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин. 
Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт. 
Хусусий ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. 
Агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилади” деб кўрсатилган. 
 
Б. Хурсанов,
Самарқанд туманлараро маъмурий  
судининг судьяси.

комментариев