» » ЯХШИДУР АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ...

ЯХШИДУР АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ...

Шу сатрлар билан бошланадиган машҳур қўшиқни халқимизнинг севимли  ҳофизи Шерали Жўраев ижросида кўп бора тинглаганмиз ва унинг ҳар бир сўзи ёд бўлиб кетган. Бироқ, аччиқ ҳақиқат юзга айтилганда буни қабул қилишга кўпам рози бўлавермаймиз. Бугунги айтиладиган аччиқ гаплар яна тозалик, умумга тегишли жамоат жойлари тозалигига ҳаммамизнинг даҳлдорлигимиз ҳақида .
Яратганнинг инояти билан туманимиз сўлим, баҳаво, суви сероб. Юртбошимизнинг таъбири билан айтганда “кетмон дастани чаппа қилиб эксанг ҳам дарахт бўлиб кўкарадиган” сўлим гўша.. Айниқса Сиёбнинг тоза ва тиниқ суви нафақат қалбларга ором беради, балки деҳқончилик, боғдорчиликка ҳам кўмак. Соғлом ҳаёт сари интилаётган кишиларнингҳар тонгда  маҳалла бўйлаб сайр қилиб юрганини кўрганингизда кўзингиз қувонади. Тоза ҳаво, сокин кўчалар баҳри дилимизни очади.
Аммо шу руҳиятда юраётган одамнинг ногаҳон кўзи ахлатлар ташланган, ҳатто молнинг тезаги ҳам кўчага бемалол хирман қилиб ташлаб қўйилганлигига тушар экан, табиати хира тортиши тайин. Аслида бу ҳолат нафақат сайрга чиққанларни, балки шу ерда яшовчилар, ўтувчиларнинг ҳам дилини хуфтон қилади. Халқимиз азалдан тозалик ва озодаликни миллий қадриятларимзнинг асосий тамойилларидан ҳисоблашган.Тозалик бор жойда фаришталар бўлади.Ифлос жойларда жинлар макон қилади , деб авлодни огоҳлантиришган, тозаликка чорлашган. Ҳатто динимиз ҳам тозаликни, шахсий гигиенадан  ортиб, яшаш жойимиз, гузару маҳаллаларимзнинг озодалигини тарғиб қилган. Маҳалла, гузар , кўчалар-бу ҳаммамизнинг  умумий уйимиз. Унинг ободлиги ўша ерда яшовчи ҳар биримизнинг фикрлашимизга, фаоллигимизга боғлиқ бўлади.
Афсуски, баъзан айримларимиз кўчалардаги чиқиндилар, ахлатлар гўё ўзимизга тегишли эмасдек кўриб,эътиборсиз қолдирамиз. Қизиғи ҳечким ўз  уйининг ичига ахлат ташламайди, лекин нега кўчага ташлайди?!Кўча- беқиёс қадриятларимизнинг ифодаси эмасми?!Ахир ҳамммамиз шу кўчадан юрамиз, фарзандларимиз шу гузарларда ўйнайди,меҳмонларимиз қадам қўяди. Яна ҳам ёмон томони чиқиндиларнинг кўчада ётиши инфекция тарқлишига сабаб бўлиб, одамларнинг соғлигига салбий таъсир қилади. Бу ҳолат нафақат ҳид ва ғубор, балки турли касалликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Тозалик- бу қонундан аввал виждон талаби бўлиши керак. Ахир кўчада ҳар қандай чиқинди нафақат ўша жойнинг эгасига, балки бутун маҳаллага доғ бўлишини қачон ҳис этамиз?! Шу боис, барчамиздан чиқиндиларни кўчага эмас, махсус жойларга ташлайлик. Порини эса махсус чуқурларга кўмайлик. Фарзандларимиз тарбияни биздан ўрганишади. Уларга  ободлик ва озодалик қалбимиздан бошланиши лозимлигини  уқтирайлик.

Маҳаллангизни танидингизми?  Нима деб ўйлайсиз?  Бу кимнинг маҳалласи бўлиши мумкин? 

комментариев