» » ГУЛОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЎҚУВ МАРКАЗИ

ГУЛОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЎҚУВ МАРКАЗИ

    Ўқув маркази раҳбари гулободлик муаллим  Достон Восиев шу вақтга қадар дарс машғулотларини  кичик хоналарда  ўтганини, баъзан болаларга ўриндиқлар етишмай тик ҳолда дарсга қатнашганларини айтиб ўтди.            Мактаб биносидан жой топиш имкони бўлмагач,  янги бино изладик—дейди-Достон ака биз билан суҳбатда,– Қишлоқ марказидаги савдо мажмуасининг ертўла қисмидан фойдаланилмаётгани ҳақида  эшитиб, марказни шу ерда очишга қарор қилдик ва бугун орзуимиз рўёбга чиқди.                   
Янги марказ биноси нафақат 8­ мактабга, балки унга қўшни бўлган 4-9-11-13 ва 52 - мактабларга яқинлиги  билан ажралиб туради. Айни пайтда бу ерда юзга яқин ўқувчилар таҳсил олади. Марказда тўққизта,яъни она тили ва адабиёт, инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика, география, биология, физика,  кимё, қолаверса, шахмат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳам унинг нуфузидан далолат беради.                 
Машғулот хоналари таълим стандартларига мос бўлиб замонавий талаблар асосида жиҳозланган. Дарслар олий маълумотли ва малакали  ўқитувчилар, шунингдек, 5-даражали ментал арифметика  ва шахмат усталари томонидан  олиб бормоқда. Келажакда марказ фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган.  Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида “Олий мактаб академияси“ билан ҳамкорликда ДТМ тестларига тайёргарлик кўриш учун ДТМ  тестлари ҳам олинмоқда.                                   Ўқув марказини 2021-2022-ўқув йилида битирган  5 нафар абитуриентнинг  барчаси ўқишга кирганлиги эътиборга молик.                  Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида 7/7 кун тўлиқ иш ҳолатида. Кечки смена  гуруҳлари ҳам ташкил этилган.
                         А. ОРЗИМУРОДОВ.

комментариев