» » «МОҲИР ҚЎЛЛАР САЙЛИ» – САМАРАЛИ ТАДБИРЛАР МАЖМУИ

«МОҲИР ҚЎЛЛАР САЙЛИ» – САМАРАЛИ ТАДБИРЛАР МАЖМУИ

 38-умумий ўрта таълим мактабида “Амалий фанлар ойлиги” режасида белгиланган тадбирлар  доирасида истеъдодли ўқувчиларнинг қўл меҳнатлари асосида яратилган маҳсулотлар намойиш этилган сайил бўлиб ўтди. Ранг­ баранг танлов ҳамда беллашувлардан иборат «Моҳир қўллар сайли» тадбири доирасида     5-6-синфлар ўқувчилари ўртасида “Энг яхши натюрморт устаси” расмлар танлови, 7-синфлар ўқувчилари ўртасида  “Ораста қизлар” мусобақаси,  8-9-синф ўқувчилари ўртасида  эса “Ошни сайратаман” номли беллашув барчага бирдек манзур бўлди. Тадбирнинг мазмунли ўтишида  тасвирий санъат фани ўқитувчиси С. Даминова, мусиқа фани ўқитувчиси М. Бегимоваларнинг ҳиссаси катта бўлди.                                                                  Тадбир сўнгида ғолиб гуруҳ ва ўқувчилар мактаб директори А. Ҳожиқулов томонидан тақдирланди.  Д. НАСИМОВА,   
 мактаби технология фани ўқитувчиси.

комментариев