» » «Фан ойлиги» якунланди

«Фан ойлиги» якунланди

Туман умумтаълим мактабларида Апрель —“Амалий (технология, мусиқа, тасвирий санъат) фанлари ойлиги” деб белгиланган эди.

 3-умумтаълим мактабида  ойлик доирасида турли тадбирлар,кечалар ва фестиваллар ўтказилди. Жумладан, барча синфларда ўқувчилардан кириш тестлари олиниб, “Фан ойлиги” бурчакларини ташкил қилинди.6-синф ўқувчилари  ўртасида “қўшиғим жон  қўшиғим” мавзусида мусиқий кечалар ўтказилди. Тасвирий санъат фанидан   ўқувчилар ўртасида “Менинг шогирдим энг яхши расм  чизади ”   танлови,технология фанидан 10-11 синф   ўқувчилари ўртасида  касблар фестивали ташкил этилди. 

    Фан ойлиги якуни  билан синфлардан чиқиш тестлари олинди.

Абдурасул НОРБОЕВ,

мактаб мусиқа фани ўқитувчиси.

комментариев