» » Тойлоқлик ўқувчилар 1 ўринни эгаллашди

Тойлоқлик ўқувчилар 1 ўринни эгаллашди

 Рус тили фани ўқитувчиларининг вилоят семинари бўлиб ўтди. Семинарда "Зўр" лойиҳаси иштирокчилари билан учрашув ташкил этилди ва "Рус тили фанини ўқитишда норефлексив эшитишни фаоллаштириш", "ТРКИ С 1 ва ундаги мураккабликлар" мавзусида  рус тили дастурлари координатори  Сульжина  И.В  ҳамда СамДУ рус тили факультети  доценти Зикратов В.В тақдимот қилишди ва ўқитувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.   Семинар сўнгида  Россия Давлат Университети ҳамкорлигида СамДУ томонидан  ташкиллаштирилган "Филологический бой" деб номланган конкурс ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳар 2-ИДУМ ва Тойлоқ туман 21-умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчилари қатнашишди. Конкурс шартларини топқирлик, зукколик ва ижодий ёндашган ҳолда бажаришди ва тойлоқлик ўқувчилар 1 ўринни эгаллашди. 21-мактаб 6-синф ўқувчиси Деленгова Ольга айтиб берган шеър, Хужусмонов Комилжон гитарада ижро этган куй тадбир иштирокчиларига катта таассурот қолдирди.

комментариев