» » Юртимизнинг ёш волейболчилари Тойлоқда йиғилишди

Юртимизнинг ёш волейболчилари Тойлоқда йиғилишди

Бугун Тойлоқ туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  2010 йил ва ундан кичик йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш Вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Самарқанд вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев ҳамда Тойлоқ туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев иштирок этишди.
   Ўғил-қизларни ҳар томонлама баркамол авлод қилиб тарбиялаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишларини янада орттириш ва маҳоратларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш Вазирлиги томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан жамоалар иштирок этишмоқда.
    Мусобақа жорий йилнинг 29 сентябрига қадар давом этади.

комментариев