» » ТОЙЛОҚЛИК МУАЛЛИМА – ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

ТОЙЛОҚЛИК МУАЛЛИМА – ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

37-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Садоқат Турсунова халқаро илмий-амалий конференциянинг эсдалик кўкрак нишонига сазовор бўлди.  Маълумки, жорий йил 1 август куни «Ренессанс» илмий маркази  ва нашриёт уйи томонидан халқаро ташкилотлар билан    ҳамкорликда «Ренессанс даври: Илмий-тадқиқотлар етакчиси» Халқаро илмий-амалий танлови ҳамда «Учинчи  Ренессанс даври  имкониятлари, таклифлари, муаммо ва истиқболли режалар»  мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга старт берилган эди. Анжуманда вилоятимиз вакили - 37-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Садоқат Турсунова ўзининг «Мутаффакирлар қарашларида илмга муносабат» номли мақоласи билан муваффақиятли иштирок этди. Ғолиблар сафида эътироф этилган ижодкор муаллима 8 октябрь куни М.В.Ломоносов номидаги  Москва давлат университети Тошкент филиалида бўлиб ўтган  якуний маросимда қатнашиб,муносиб тақдирланди. Унга халқаро илмий-амалий конференциянинг эсдалик кўкрак нишони, ИД гувоҳномаси ва сертификати, диплом  ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. С. Турсунованинг илмий раҳбарига  ташаккурнома топширилди.

комментариев