» » ДТМ тест синовларига боғлиқ харажатларни маълум қилди

ДТМ тест синовларига боғлиқ харажатларни маълум қилди

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 2-13 сентябрь кунлари ҳамда қўшимча тест синовлари 17 сентябрь куни ўтказилди.Бунда тест синовларига гуруҳ назоратчиси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги тизимидан 3 882 нафар педагог ходимлар жалб этилди.
Давлат комиссиясини 2020 йил 19 июлдаги 1-сон баёни билан тест синовларига жалб қилинадиган бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бир кунига 250 848 сўм (даромад солиғи чиқариб ташлаганда 218 238 сўм) миқдорида белгиланган бўлиб, гуруҳ назоратчиларининг иш ҳақи 11  578 830 120 сўмни ташкил этди.
Очиқ майдонлар ижараси учун Ботаника боғи, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва Пахтакор спорт мажмуасига 127 592 394,68 сўм тўланди.
Давлат комиссиясининг 1- ва 3-сон баёнларида тиббий қўлқоп, ниқоб, ичимлик суви ва ручка ички танлов асосида, бош кийим (кепка) тўғридан-тўғри шартномаларни расмийлаштирган ҳолда олинишига рухсат берилган.
Тиббий ниқобни ички танлов асосида харид қилиш бўйича 2 та ташкилотдан тижорат таклифлари келиб тушган:
1.  “BETON STROYMAX” МЧЖ томонидан бир дона тиббий ниқоб нархи 1 100 сўм, жами 1 517 305 дона тиббий ниқоб учун 1 669 035 500 сўмлик таклиф;
2.  “SU SHI KUN” МЧЖ томонидан бир дона тиббий ниқоб нархи 900 сўм, жами 1 517 305 дона тиббий ниқоб учун 1 365 574 500 сўмлик таклиф.
Энг паст нарх ва талаб даражадаги сифат “SU SHI KUN” МЧЖ томонидан таклиф этилганлиги сабабли, шу ташкилот билан бир дона тиббий ниқоб нархи 900 сўмдан (етказиб бериш билан бирга), жами 1 517 305 дона тиббий ниқоб учун 1 365 574 500 сўмлик шартнома имзоланган.
Тиббий қўлқопни ички танлов асосида харид қилиш бўйича 3 та ташкилотдан тижорат таклифлари келиб тушган:
1.  “UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ томонидан бир дона тиббий қўлқоп нархи 700 сўм, жами 3 034 610 дона тиббий қўлқоп учун 2 124 227 000 сўмлик таклиф;
2.  “ADROIT TRADER” МЧЖ томонидан бир дона тиббий қўлқоп нархи 650 сўм, жами 3 034 610 дона тиббий қўлқоп учун 1 972 496 500 сўмлик таклиф;
3.  “MASTER KOMP” МЧЖ томонидан бир дона тиббий қўлқоп нархи 700 сўм, жами 3 034 610 дона тиббий қўлқоп учун 2 124 227 000 сўмлик таклиф.
“MASTER KOMP” МЧЖ маҳсулотни ўз вақтида етказиб бера олмаслиги, “ADROIT TRADER” МЧЖ томонидан таклиф этилган тиббий қўлқоп кўк рангда эканлиги, бу эса имтиҳонда абитуриентлар учун турли шпаргалкалардан фойдаланиш имкониятини яратиб бериши мумкинлиги, шунингдек, “UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ томонидан таклиф этилаётган тиббий қўлқоп бошқа корхоналарникидан сифатлироқ эканлиги инобатга олинган ҳолда, “UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ билан бир дона тиббий қўлқоп нархи 700 сўмдан (етказиб бериш билан бирга), жами 3 034 610 дона тиббий қўлқоп учун 2 124 227 000 сўмлик шартнома имзоланган.
Ичимлик сувини ички танлов асосида харид қилиш бўйича 2 та ташкилотдан тижорат таклифлари келиб тушган:
1.  “NAVRUZ INTERNATIONAL KORP” МЧЖ томонидан бир дона ичимлик суви нархи 900 сўм, жами 1 517 305 дона ичимлик суви учун 1 365 574 500 сўмлик таклиф;
2.  “SPRING WATER SERVIS” МЧЖ томонидан бир дона ичимлик суви нархи 989 сўм, жами 1 517 305 дона ичимлик суви учун 1 500 614 645 сўмлик таклиф. Энг паст нарх ва талаб даражадаги сифат “NAVRUZ INTERNATIONAL KORP” МЧЖ томонидан таклиф этилганлиги сабабли, шу ташкилот билан бир дона ичимлик суви нархи 900 сўмдан (етказиб бериш билан бирга), жами 1 517 305 дона ичимлик суви учун 1 365 574 500 сўмлик шартнома имзоланган.
Ручкани ички танлов асосида харид қилиш бўйича 3 та ташкилотдан тижорат таклифлари келиб тушган:
1.  “Oziq Ovqat Savdo” МЧЖ томонидан бир дона ручка нархи 330 сўм, жами 1 517 305 дона ручка учун 500 710 650 сўмлик таклиф;
2.  “Dip Plastuz” МЧЖ томонидан бир дона ручка нархи 425 сўм, жами 1 517 305 дона ручка учун 644 854 625 сўмлик таклиф;
3.  “AIBiznes” МЧЖ томонидан бир дона ручка нархи 420 сўм, жами 1 517 305 дона ручка учун 637 268 100 сўмлик таклиф.
Энг паст нарх ва талаб даражадаги сифат “Oziq Ovqat Savdo” МЧЖ (Ўзбекистонда Alfa брендидаги ручкалар ишлаб чиқарувчиси) томонидан таклиф этилганлиги сабабли, шу ташкилот билан бир дона ручка нархи 330 сўмдан (етказиб бериш билан бирга), жами 1 517 305 дона ручка учун 500 710 650 сўмлик шартнома имзоланган.
Бош кийим (кепка) танлов асосида харид қилиш бўйича 3 та ташкилотдан тижорат таклифлари келиб тушган:
1.  “SHUKRIYA TEXT” МЧЖ томонидан 2 турдаги кепка таклиф тилган бўлиб, 1 дона диагонал 170 гр кепка нархи 9 000 сўм, 1 дона бўз 110 гр кепка нархи 8 500 сўм, жами 1 000 000 дона кепка учун тегишлилиги бўйича 9 000 000 000 сўм ва 8 500 000 000 сўмлик таклиф;
2.  “FRATELLI DI STILE” МЧЖ томонидан жами 100 000 дона кепка етказиб бериш таклиф этилиб, 1 дона кепка учун 7 500 сўм, ҚҚС билан 8 625 сўмлик таклиф;
3.  “BOBURXON BN NODIRXON” ОК томонидан бир дона кепка нархи 6 174 сўм, жами 1 000 000 дона кепка учун 6 174 000 000 сўм, 15 % ҚҚС билан бирга 7 100 100 000 сўмлик таклиф.
Энг паст нарх ва талаб даражадаги сифат “BOBURXON BN NODIRXON” ОК томонидан таклиф этилганлиги сабабли, шу ташкилот билан бир дона кепка нархи 6 174 сўмдан (етказиб бериш билан бирга), жами 1 000 000 дона кепка учун 6 174 000 000 сўм, 15 % ҚҚС билан бирга 7 100 100 000 сўмлик шартнома имзоланган.
Лекин корхона белгиланган миқдорда бош кийимларни етказиб бера олмагани учун дастлабки шартнома бекор қилиниб, қўшимча келишув имзоланган ва 6 174 сўмдан жами 69 506 дона бош кийимни 429 130 044 сўмга, 15 % қўшимча қиймат солиғи билан бирга 493 499 550,60 сўмга етказиб берган.
Мазкур корхона бош кийимларни етказиб бера олмагани учун маҳаллий ҳокимиятлар томонидан таклиф этилган корхоналар билан уларда мавжуд сондаги бош кийимларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган:
•  “SULTON CAP” МЧЖ билан бир дона кепка нархи 10 000 сўмдан, жами 15 000 дона кепка учун 150 000 000 сўм, 15 % ҚҚС билан бирга 172 500 000 сўмлик;
•  “ULUGBEK BARACA TEXTILE” МЧЖ билан бир дона кепка нархи 9 200 сўмдан, жами 20 000 дона кепка учун 184 000 000 сўмлик;
•  “ELEGANT ZIYO BIZNES TEKSTIL” МЧЖ билан бир дона кепка нархи 9 200 сўмдан, жами 10 000 дона кепка учун 92 000 000 сўмлик;
•  “BAOYU TEKSTIL TRIKOTAJ SERVIS” МЧЖ билан бир дона кепка нархи 8 350 сўмдан, жами 75 260 дона кепка учун 628 421 000 сўмлик;
•  “Yengialsanoatsavdo” МЧЖ билан бир дона кепка нархи 15 000 сўмдан, жами 5 000 дона кепка учун 75 000 000 сўмлик;
•  “2020 MEGA SERVIS SAVDO” МЧЖ билан бир дона кепка нархи 11 500 сўмдан, жами 4 000 дона кепка учун 46 000 000 сўм, 15 % ҚҚС билан бирга 52 900 000 сўмлик шартнома имзоланган.
Кепка бўйича жами имзоланган шартномаларнинг умумий миқдори 1 698 320 550,60 сўмни ташкил этган (198 766 дона кепка учун).
Гуруҳ назоратчилари ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган ходимларни сифатли тушлик билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда турли корхоналар билан шартномалар имзоланган. Бунда ҳар бир ҳудудда бир нечта корхоналар таклифи ўрганилиб, ички танлов асосида улар ичидан энг паст нарх ва талаб даражада сифат таклиф этган корхоналар танлаб олинган.
Тушлик бўйича энг катта шартнома Тошкент шаҳрида тузилган бўлиб, 13 кунга 12 610 дона тушлик (бир марталик идиш, овқат, салат, нон, сув, булочка) нинг ҳар бирига 31 000 сўмдан (етказиб бериш билан бирга) жами 390 910 000 сўмга имзоланган.
Ундан кейинги энг катта шартнома Самарқанд вилоятида имзоланган бўлиб, бунда 5467 дона тушликнинг ҳар бирига 25 000 сўмдан жами 136 675 000 сўмлик шартнома имзоланган.
Тушлик бўйича тузилган шартномаларнинг умумий миқдори 1 459 587 423 сўмни ташкил этган.
Давлат тест маркази
Самарқанд вилояти бўлими

комментариев