» » Божхона ходимлари ёшлар ҳузурида

Божхона ходимлари ёшлар ҳузурида

Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят божхона бошқармаси «Самарқанд аэропорти» чегара пости ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

Унда божхона ходимлари сўзга чиқиб, чегара орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби, жисмоний шахсларнинг божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида яшил ва қизил йўлакни танлаш қоидалари тўғрисида кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Н. ҒАНИЕВА.


комментариев