» » Мукофот муборак, Қаҳрамон ака!

Мукофот муборак, Қаҳрамон ака!

Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» биносида Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан соҳанинг пешқадам вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар — республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. Солиев ҳамда вилоят ҳокими Э. Турдимовлар йиғилганларни байрам билан муборакбод қилишди. Байрам маросими чоғида бир гуруҳ илғор ходимларга мамлакатимизда илк бор таъсис этилган «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишонлари топширилди. 

Эътиборлиси, улар орасида туманимиз вакили — туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Қаҳрамон Ражабов ҳам бор. У самарали меҳнати ҳамда соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун ушбу мукофотга сазовор бўлди. Қаҳрамон акани биз ҳам қутлаб, «Мукофот муборак бўлсин!», деймиз.

комментариев