

♻️ Тозагул опа оддий томорқачи эмас. У ерга меҳр қўйган, сабр ва матонат билан ҳар бир қарич тупроқдан ризқ яратган аёл. Ҳар тонгда, ҳали қуёш кўтарилмасдан, у томорқасига шошилади. Бир қарашда оддий кўринган бу меҳнат ортида катта фидойилик ва тиришқоқлик ётади.
— "Ер — она кабидир. Қанча эътибор берсанг, шунча меҳр қайтаради," — дейди Тозагул опа кўнгли тўлқинланиб.
Дарҳақиқат, унинг ҳовлиси бугун кичик бир боғни эслатади: бир четда яшнаб турган саримсоқпиёз-у картошкалар, бошқа томонда шаффоф бодринглар ҳосил учун шайланиб турибди.
😎 Тозагул опа замонавий томорқачлик сирларини ҳам яхши ўзлаштирган. Ҳовлисида кичик иссиқхона барпо этган, томчилатиб суғориш усулидан фойдаланган. Ўз меҳнатининг натижасида у нафақат оиласини, балки яқин-атрофдаги қўни-қўшниларини ҳам сифатли сабзавотлар билан таъминлайди.
😎Маҳалладошлар унинг фидойилигидан илҳом олади. Яқинда Тозагул опа ёш келинларга томорқа ишлари сир-асрорлари ҳақида маҳорат дарси ҳам ўтказди.
— "Бугун ерга меҳр берсак, эртага болаларимиз оч қолмайди," — дейди у ишонч билан.
😎Томорқачи аёлларнинг меҳнати қишлоқ иқтисодиёти, маҳаллий озиқ-овқат таъминоти учун катта аҳамиятга эга. Шу боис, Тозагул опанинг ҳар бир ҳаракати, ҳар бир ҳосили — жамият тараққиёти йўлидаги кичик, аммо қадрли ҳисса ҳисобланади.
Бугун биз Тозагул Тоғаева каби аёллар туфайли дастурхонларимиз тўкин, бозорларимиз серҳосил ва ҳаётимиз бардавомдир.
😎Самимий суҳбат асосида ташкил этилган маҳорат дарси якунида Тозагул Тоғаевага ЎзЛиДеПнинг эсталик совғалари топширилди.
🗣Азизжон Орзимуродов, ЎзЛиДеП Тойлоқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари 🚀@uzlidep_samarqand
комментариев