
😎ЎзЛиДеП нинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар саралаш босқичи Самарқанд вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда. Танлов доирасида Тойлоқ туманиннг Хўжақишлоқ, Жумабозор, Ўрай-Элпок, Бирлик, Чароғбон маҳаллалари, касаначи, гулчи тадбиркорлари фаолияти билан танишилди.

😎Тадбиркорлар нафақат тадбиркорликда, сиёсий жабҳалардаги фаоллиги билан ажралиб туради. Тикувчи ва касаначилардан иборат ушбу маҳалаларда ҳозирда хотин-қизлар муносиб меҳнат шароитида севимли иши билан шуғулланмоқда, оиласи бюджетига иқтисодий фойда киритмоқда.

😎Хўжақишлоқ маҳалласида яшовчи тадбиркор, касаначи Парвина Турсунова тикувчилик билан ўзини ўзи банд қилган. 2024 йил "Ясмина Парвина" МЧЖ оилавий корхонасини ташкил этиб, маҳалла хотин – қизларини 5 нафарини иш билан банд қилган.

😎Ўрай-Элпоклик Сурайё Қўзиева Ҳунарманд уюшмаси томонидан рўйхатдан ўтган, 5 та доимий, 10 та шогирди бор. Буюртма асосида ҳарбий кийим-кечаклар тикади.
😎Бирлик маҳалласидан гулчилик билан шуғилланиб келаётган тадбиркор Нигора Сайидмуродова оиласи фарзандлари билан ҳовлисидаги иссиқхонада 50 дан ортиқ тувак гулларини етиштириб, ички бозорларга чиқаради. 4 та доимий ишчиси ва 10 дан ортиқ шогирдлари бор.
😎Чороғбон маҳалласидан тадбиркор Умида Эшонқулова парда тикиш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда маҳалладаги 3 нафар хотин – қизларни иш билан банд қилган. 10 нафар шогирдлари билан бюртма асосида замонавий пардаларни тикиб аҳолига етказиб беради.
🗣
Жойларда танловнинг маҳалла босқичлари давом этмоқда.🚀https://t.me/uzlidep_samarqand
комментариев