» » Аҳолини рўйхатга олиш: мақсад, вазифа ва аҳамияти

Аҳолини рўйхатга олиш: мақсад, вазифа ва аҳамияти

 “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173-сонли фармони бўйича вилоят ҳокимининг 27.09.2025 йилда вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.(2025 йил 7 октябрда ВМ-629 сонли қарори қабул қилинган)
Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизимида ишловчи ходимлар жалб этиш орқали ўтказилади.
Тадбир икки босқичда амалга оширилади:
-Биринчи босқичда, 2026 йил 15-31 январ кунлари давомида фуқаролар “census.stat.uz” портали орқали OneID тизими ёки ЖШШИР ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
-Иккинчи босқичда эса 2026 йил 4-28 феврал кунлари “маҳалла еттилиги” уйма-уй юриб биринчи босқичда рўйхатдан ўтмаганлар маълумоти тўпланади.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш, деҳқончилик ва чорвачилик каби бошқа кўрсаткичларга аниқлик киритилади.
Туманимизда жами 50 та маҳалла мавжуд бўлиб, улардаги “маҳалла еттилиги” ходимлар 301 нафарни ташкил этади. 
Бугунги кунда тадбирга тайёргарлик кўриш мақсадида туман комиссия таркиби ва уларнинг чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, туманда рўйхатга олиш ШТАБИ ташкил қилиниб унинг аъзоларига тегишли маҳаллалар тақсимлаб берилди.
Маҳалла раислари, туман, шаҳар статистика ва кадастр бўлимлари билан жами 50 та маҳалланинг рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқилди. 20 октябрдан ташкилий режа асосида шакллланган “маҳалла еттилиги” асосий ва захира кадларини учун вилоят статистика бошқармаси ва Тойлоқ туман статистика бўлими биргаликда секторларга бўлиб рўйхатга олиш бўйича ўқув семинарлари ташкил қилинди.
Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олувчиларни хавфсизлигини таъминлаш учун жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудларга қўшимча ички ишлар ва миллий гвардия ходимларини жалб қилиш бўйича ишлар режалаштирилган. Бундан ташқари тарбияси оғир оилаларнинг манзили рўйхатини Ички ишлар бўлими қайтадан шаклантирмоқда.
Рўйхатга олиш сифатли ўтказиш мақсади бир қатор режалар тузиб олганмиз.
Биринчидан, 2026 йил 15-31 январ кунлари электрон рўйхатдан ўтиши бўйича аҳоли ўртасида тарғиботлар бўлиб ўтмоқда. Сабаби қанча кўп интернетдан рўйхатдан ўтказсак кейин уйма-уй юришимиз шунча камаяди.
Иккинчидан, қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш учун барча ташкилотлар бўйича график тасдиқлаб олиб, кунлик назоратни йўлга қўямиз.
Учинчидан, Аҳолини жарёнда фаол иштирок этиш учун ОАВ вакиллари билан рўйхатга олишнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг оммасига етказиш бўйича барча имкониятлардан фойдаланамиз.

комментариев