» » Ёш никоҳланувчиларга сертификатлар берилди

Ёш никоҳланувчиларга сертификатлар берилди

"Оила" маркази туман бўлими томонидан ўтказилган навбатдаги "Бўлғуси келин куёвлар инновацион мактаби" ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат тарғибот маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, туман бош имом хатиби Б.Исмоилов, туман прокурори ёрдамчиси Ш.Маматқулов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Ашуровлар ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этишди ва ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Ўқув семинари якунида 46 жуфт ёш никоҳланувчиларга "Оила" марказининг сертификатлари ва "Мустаҳкам оилага йўлланма" ён дафтарчалари топширилди.

комментариев