» » ЯХШИЛАР ХОТИРАСИ УНУТИЛМАЙДИ

ЯХШИЛАР ХОТИРАСИ УНУТИЛМАЙДИ

   Қўрғонча маҳалласидаги 2 ¬сон аҳоли маданият ва дам олиш марказида туман аданияти ривожига катта ҳисса қўшган фидойи инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Махфират Сирожиддинова таваллудининг 95 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди.Туман маданият бўлими ҳамда «Қўшчинор» газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан таниқли маданият ва санъат ходимлари, ҳар иккала туман «Шашмақом» ансамблларининг концерт дастури намойиш этилди.Сўзга чиққанлар, аянинг шогирдлари унинг ажойиб инсоний фазилатлари ҳақида тўхталдилар.

комментариев