» » Мурожаат ижобий ҳал этилди

Мурожаат ижобий ҳал этилди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини яна такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 2 июль куни Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимовнинг туманимиздаги «Ёшлар» истироҳат боғида ўтказган оммавий сайёр қабули бўлиб ўтганди. 

Унда «Қўшчинор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А. Аҳроровнинг «4К-529 «a» Пайшанбасиёб қишлоғидаги автомобиль йўлининг 4,5 км. қисмига асфальт қопламаси ётқизиш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал қилиниб, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган автомобиль йўлининг 4,5 қисмига асфальт қопламаси ётқизилиб, фойдаланишга топширилди. 

Ўз мухбиримиз.

комментариев