» » Адлия бўлимларининг ташкил топиши ва фаолияти; тизимдаги ютуқлар, муаммолар

Адлия бўлимларининг ташкил топиши ва фаолияти; тизимдаги ютуқлар, муаммолар

Сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида, айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш; шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулиятини ошириш имконини берди.

       Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, адлия органлари ва муассасалари фаолиятида ҳуқуқий ислоҳотларнинг юқори самарадорлик даражасига эришишга тўсқинлик қилувчи қатор камчиликлар мавжуд. Шу боисдан, Президентимизнинг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги       ПҚ-3666-сон Қарори қабул қилинди.

       Юқоридаги ҳужжатлар асосида туманимизда адлия бўлими  ташкил этилди ва асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

       -давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив  ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича  ташкилотларининг туман тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

       -Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманда тарғиб этиш , “Республика-вилоят-туман-маҳалла” принципи бўйича аҳолининг  ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

       -туман ҳокимлари ва халқ депутатлари кенгашининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан ҳуқуқий  экспертизадан ўтказиш;

       - ҳуқуқни қўллаш амалиётини  ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

       -инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

       -давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.   

        Туман адлия бўлими  томонидан 2019 йил 1-чораги давомида юқорида таъкидланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда  инсон  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга 19 та  аризалар киритилди, шунингдек битта юридик фактни белгилаш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.  Бўлимга келиб тушган 30 та шикоятнинг 17 таси иш ҳақини олиш масаласида, 11 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар  юзасидан, битта, юридик фактни белгилаш бўйича ва 1 та шикоят нотариал ҳаракат амалга оширилмаётганлиги бўйича бўлиб, барча шикоятлар қаноатлантирилди. Келиб тушган 28 та аризаларнинг 26 таси қаноатлантирилди, битта ариза бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди,яна биттаси  тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилди. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 4 та таклиф  тайёрланди. Туман ҳокимининг орматив-ҳуқуқий  характерга эга бўлган битта қарори лойиҳаси ҳуқуқий  экспертизадан ўтказилиб хулоса берилди. Ушбу даврда 8 та ташкилотда ўрганиш ўтказилди, олтита ташкилот фаолияти бўйича мониторинг ўтказилди, 14 та огоҳнома, 8 та тақдимнома, 4 та маъмурий таклиф берилди, 16 давлат органлари ва бошқа ташкилотларга 87 та норматив- ҳуқуқий  ҳужжатлар етказилди.Оммавий ахборот воситаларида олти марта чиқишлар  қилинди.

       Юқорида қайд қилинган вазифаларни амалга оширишда туман адлия бўлимларига маъмурий жазога тортиш ваколатини бериш масаласи кўриб чиқилса мақсадга мувофиқ бўларди.

                                                Б. ҲОЖИМУРОДОВ, 

туман адлия бўлими бошлиғи.   

комментариев