» » Ҳамма бир кишидек

Ҳамма бир кишидек

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига  бўладиган сайловларга 927-сайлов участкасида ҳам тайёргарлик ишлари қонун доирасида ташкил этилмоқда.

Сайлов участкамиз 35-мактаб биносида жойлашган бўлиб, округ, участка сайлов комиссиялари учун алоҳида хоналар ажратилган. Бундан ташқари сайлов куни бу ерга овоз бериш учун келадиган сайловчиларнинг саломатлигини назорат іилиш мақсадида алоҳида тиббиёт хонаси, болали аёллар учун оналар ва болалар хонаси ташкил этилган. 

Участка сайлов комиссиясида тайёргарлик ишлари талаб даражасида. Маҳалла кўчаларида   номзодларнинг рўйхати, таржимаи ҳоллари қўйилган бўлиб, сайлов кунига қадар ҳар бир сайловчи улар билан танишиб, муносиб номзодга овоз беради.

Ўйлаймизки, бизнинг маҳалламизда ҳам сайловлар қонун доирасида ташкил этилади ва бу сиёсий маъракада ҳамма бир кишидек якдил қатнашади. 

Зубайда ХЎЖАМОВА,

927-участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари.

комментариев