Сессия ишида туман кенгаши депутати М. Тўраев раислик қилди. Сессия ишини очиш тўғрисидаги таклиф маъқуллангандан сўнг, 1-Сочакипоён сайлов округи депутати Қ. Ражабов сессия котиби этиб сайланди. Шундан сўнг кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди:
1. Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисида;
2. Тойлоқ тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
3. Тойлоқ тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ф.Абдухолиқовнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
4. Тойлоқ тумани 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник М.Шермуҳамедовнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
5. Тойлоқ тумани 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Шариповнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
6. Туман прокурори Адлия кичик маслаҳатчиси Ф.Абдухоликовнинг жиноятчимликка қарши курашиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш аҳволи юзасидан ахбори ҳақида;
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоиловнинг 2019 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
8. Тойлоқ тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоровнинг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахбороти тўғрисида;
9. Тойлоқ тумани жиноят, маъмурий ва Тойлоқ туманлараро фуқаролик, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
10. 2020 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳамда туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

12. Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Шунинг билан Халқ депутатлари туман кенгашининг иккинчи сессияси ўз ишини якунлади.
комментариев