» » Тойлоқлик ўқитувчилар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди

Тойлоқлик ўқитувчилар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди

    Самарқанд вилояти ўқитувчилар малака ошириш институтида бўлиб ўтган маросимда “Таълим тўғрисида”ги  қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни ҳаётга татбиқ қилиш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва қадриятлар руҳида тарбиялашда эришган муваффақиятлари учун вилоятимиздаги бир гуруҳ педагоглар Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда “Фахрий ёрлиғи” билан мукофотланишди. 
     Улар орасида 3 нафар тумандошларимиз: 3-умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Дилором Ибодуллаева, шу мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Абдурасул Норбоев ҳамда 21-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Азиза Хўжааминовалар ҳам борлиги қувонарли ҳол, албатта. 


Уларга мукофот муборак бўлсин, деймиз!

комментариев