» » "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"

"Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"

Туман болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги 70 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар жалб этилган ҳолда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. 250 га  яқин бўш (вакант)  ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди. Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича  маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 31 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди, шундан 3 нафари ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг 2 нафарига хақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.

Ишга жойлашган фукаролардан 10 нафари хотин-қизларни, 12 нафари ёшларни ташкил этиб, ишга жойлаштирилганлардан 8 нафари касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшларни ташкил этади.

комментариев