» » АҲМАД БОБО ЖАНГЧИ АДИБ ЭДИ

АҲМАД БОБО ЖАНГЧИ АДИБ ЭДИ

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги олдидан
          
       Бутун умрини таълим-тарбия ва ижодга бахшида этган шижоатли инсон, боғизоғонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад бобо Сатторов ҳаёт бўлганида ҳадемай  100 ёшни қаршилаган бўларди.



... Иккинчи жаҳон уруши фронтларида ёвуз душманга қарши мардонавор жанг қилган Аҳмаджон Сатторов 1922 йилда Боғизоғон қишлоғида дунёга келди. Мактаб таълимидан сўнг Самарқанддаги  Ўзбекистон Давлат  университетининг тил-адабиёт факультетини битирган қаҳрамонимиз 1943 йилда жангга отланиб, Сталинграддан Кенигсберг (ҳозирги Калининград)гача бўлган жанговар йўлни босиб ўтди. Жасоратлари  учун юксак мукофот – "Қизил Юлдуз» ордени ва ўндан ортиқ медаллар билан тақдирланди.
      Она юртига қайтгач, мактабда кўп йиллар ўқитувчилик қилди. 1954- 1956 йилларда Тойлоқ туман «Қўшчинор» газетасининг  ўтмишдоши – «Ленин байроғи» газетасида адабий ходим бўлиб ишлади. Нафақат ўткир мақолалари, балки жўшқин шеърлари билан ҳам ўз мухлисларини топди. Жангчи-шоир  шеърий китоб чиқаришга ҳам муваффақ бўлди. Доно саховатли бу инсонни боғизоғонликлар яхши кўришарди.
       Бугун Аҳмад бобо орамизда йўқ. Лекин унинг ёрқин хотираси қалбимизда яшамоқда. Зеро, бу инсондай халқимиз бахти учун курашганларнинг номлари ҳеч қачон унутилмайди.

комментариев