» » Туманда экспорт, инвестициялар ва ҳудудий дастурларнинг ҳолати таҳлил қилинди

Туманда экспорт, инвестициялар ва ҳудудий дастурларнинг ҳолати таҳлил қилинди

    Тойлоқ туманида экспорт, инвестициялар ва ҳудудий дастурларнинг бажарилиши, “Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда туманда фаолиятини вақтинча тўхтатган саноат корхоналарини қайта тиклаш  бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича Самарқанд вилоят ҳокимининг ёрдамчиси Н.Ибрагимов, туман ҳокими Б. Бабоназаров, сектор раҳбарлари ҳамда бириктирилган масъул ходимлар иштирок этишди. 
   Йиғилишда Тойлоқ туман ҳокимининг ўринбосари Д.Умирзоқовнинг ҳисоботи тингланиб, ҳар бир секторда экспорт, инвестициялар ва ҳудудий дастурларнинг бугунги кундаги ҳолати, дуч келаётган муаммолар ва таклифлар чуқур таҳлил қилинди. Кун тартибидаги асосий масалалар якуни билан белгиланган режа кўрсаткичларни сўзсиз бажарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар қабул қилинди

комментариев