
Халк депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Лобар Муминова ва туман Кенгаши депутати Нилуфар Акрамовалар тумандаги Сочак, Истиқлол ва Гулобод маҳаллаларида бўлишиб, туман "Саховат ва кўмак " умумҳаракати томонидан маҳалладаги кам таъминланган фуқароларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини манзилли етказилишини мониторинг қилишди.
Бундан ташқари, карантин даврида аҳолига етказиб берилаётган кўчма дўконлардаги озиқ-овқатларнинг нархи ва сифатини ўрганишди.


Депутатлар учрашув давомида фуқароларга аҳоли бандлигини таъминлаш, кредит олиш бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар беришди.

? @qushchinor_uz
комментариев