» » Янги ўқув йили учун дарсликлар тўплами ижара тўлови миқдори белгиланди

Янги ўқув йили учун дарсликлар тўплами ижара тўлови миқдори белгиланди

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягонадир, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Вазирлик маълумотида айтилишича, унинг нархлари 2019/2020 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:
умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;
2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 23 200 сўмни;
3-синфлар учун 10 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 25 800 сўмни;
4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 18 300 сўмни;
5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 000 сўмни;
6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 800 сўмни;
7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 20 000 сўмни;
8-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 40 700 сўмни;
9-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 38 500 сўмни;
10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 27 200 сўмни;
11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 34 700 сўмни ташкил қилади.

комментариев