» » ОИЛА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ МУҲИМ ВАЗИФА

ОИЛА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ МУҲИМ ВАЗИФА


    Президентимизнинг 2020 йил 27 февралдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш” тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан туманимизда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи оилалар ҳолати бирма-бир кўриб чиқилди.

 Хусусан, куни кеча 1-сектор ҳудудида бўлиб ўтган йиғилишда ана шу масалалар муҳокама қилинди.    
   Мазкур йиғилишда туман ҳокими Б. Бобоназаров секторларнинг ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда депутатларга кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш: уларни иш билан таъминлаш, кредитлар ажратиш, оила даромадини ошириш каби масалаларда тушунчалар бериб ўтди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев