» » САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАН ЯНА ХУШХАБАР: 16 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИБ, БИР КУНДА ЖАМИ 40 НАФАР ФУҚАРО COVID-19дан БУТУНЛАЙ ФОРИҒ БЎЛДИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАН ЯНА ХУШХАБАР: 16 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИБ, БИР КУНДА ЖАМИ 40 НАФАР ФУҚАРО COVID-19дан БУТУНЛАЙ ФОРИҒ БЎЛДИ

Аввалроқ Самарқанд вилоятида 24 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалганлиги ва улар  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари иштирокида реабилитацияга кузатилганлиги ҳақида хабар берган эдик. 
Вилоятимиз шифокорлари ва Пойтахтдан келган мутахассисларнинг ўз қасамёдларига содиқ ҳолда, бор билим ва тажрибаларини ишга солишлари натижасида яна 16 нафар фуқароларимиз тождор вирусдан бутунлай тузалишди.  Улар ҳам ҳозиргина реаблитацияга кузатилди. 


Қувонарлиси, вилоятда бир кунда 40 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, жами тузалганлар сони 218 нафарга етди.


@samvssb

комментариев