» » Эътибордан кўнгиллар шод

Эътибордан кўнгиллар шод

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Бахтиёр болалик" лойиҳаси доирасида туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жисмоний ёки психик ривожланишда нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларнинг ҳолидан хабар олинди.

Уларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқ таёқлар, китоблар, ўқув қуроллари ва 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. 


Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажонлар улашилган байрам совғаларидан яна шод бўлишди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев