» » Танлов ғолиблари тақдирланишди

Танлов ғолиблари тақдирланишди

Туман прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида
 ўқувчи-ёшлар ўртасида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Менинг болалигим" мавзусида расмлар танлови ташкил этилган эди. 

200 га яқин танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг "Uyda qoling va ijod qiling!" ва "Қўшчинор" газетасининг телеграм каналларида онлайн тарзда эълон қилиб борилди.

Танлов натижаларига кўра, 54-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Исмоилова Жасмина 1-ўринни, 21-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ислом Шукруллаев 2-ўринни, 14-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Ражаббоева Саидабонулар 3-ўринни эгаллашди. 


Ғолиб бўлан ўқувчиларга туман прокурорининг "Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғалари берилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев