» » Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;
алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.
Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:
бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;
абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.
Ижодий ва касбий имтиҳонлар бор йўналишларда синов қандай бўлади?
1) ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди;
2) ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади;
3) Aбитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади;
4) Имтиҳонлар 1 соат бўлади;
5) Aбитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади.
Ижодий имтиҳонлар видеога олинади ва ёзувлар сақлаб қўйилади.
ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар сони таълим йўналишининг хусусиятидан келиб чиқиб, қисқартирилади.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар тўлиқ видео кузатувлар асосида ўтказилади, видео ёзувлар сақлаб қўйилади.
 Д. ШОМИРЗАЕВ, 
Давлат тест маркази
Самарқанд вилояти бўлими етакчи мутахассиси.

комментариев