» » “Яшил дўконлар” даладан дастурхонга етказиб беради

“Яшил дўконлар” даладан дастурхонга етказиб беради

 


   Бу дўконларга озиқ-овқат маҳсулотлари «Даладан-дастурхонгача» тамойили асосида «яшил» йўлаклар орқали тўғридан-тўғри, ҳеч қандай тўсиқсиз ва ўртакашларсиз етиб келади.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ ташкил этилаётган «Яшил дўкон»лар фаолияти аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда йўлга қўйилиб,кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари мақбул нархларда сотилади. Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Савдо масканларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда аҳолига етказилишини таъминлаш учун ҳудудлардан камида учта кўп тармоқли фермер хўжалиги бириктирилади.


Ушбу хайрли ишни амалга ошириш мақсадида туманимиздаги "Сиёб Шавкат Орзу" фермер хўжалигида “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида “Яшил дўкон” кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи М. Рўзиматов Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи Эшназар Исматов, Тойлоқ тумани ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари қатнашишди.

Б. Хушназаров,

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.


комментариев