» » Ҳаётингизни хатарга қўйманг!

Ҳаётингизни хатарга қўйманг!

Туман ФВБ огоҳлантиради

  Туманимиздаги   сув ҳавзалари мониторинг ўрганиб чиқилиб, чўмилишга мўлжалланган сув ҳавзалари ва бассейнларга    аниқлик киритилмоқда.

     «Қўшчинор»  газетасининг олдинги сонларидан бирида шу мавзуда эълон қилинган мақолада туманимиз ҳудудида оқиб ўтувчи дарё, канал ва ариқларда чўмилиш саломатлик учун хавфли эканлиги ва турли юқумли касалликларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланган эди.

      Бу ҳақда    Самарқанд вилояти хокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 20 январдаги 01-12-20–сонли  буйруғида,   шунингдек, Тойлоқ туман хокими ¬ Фуқаро муµофазаси бошлиғининг 2020 йил  04 майдаги 01-18/2-3 -сонли тадбирлар режа- дастурида ҳам белгилаб қўйилган.

     Юқоридаги буйруқ ва режа – дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  туман акваторияларида 2020 йилги  чўмилиш мавсуми даврида фуқароларининг хавфсизлигини таьминлаш бўйича туманда фаолият юритаётган мулкчилик шаклидан қатъий назар барча чўмилиш сув ҳавзаларини мониторинг ўрганиб чиқилиб, чўмилишга мўлжалланган сув ҳавзалари ва бассейнларга аниқлик киритилмоқда.

       Шунинг учун тумандошларимиздан  ҳаётини хатарга қўймасликни, рухсат берилмаган каналлар, анҳорларда чўмилмасликни сўраб қоламиз!


                           Шоҳжахон ХУДОЙҚУЛОВ,

Тойлоқ туман ФВБ ФВДТ ва ФМ бошлиғи, лейтенант.

комментариев